Топишмоқ – топиладиган нарса, ҳодиса, жумбоқ. Мураккаб, чигал, белги-хусусияти яширин берилган бирор номалум нарса ёки ҳодиса. Халқ оғзаки ижодиётида топишмоқ алоҳида жанр бўлиб, энг қадим даврлардан бошлаб инсонларнинг онги, зеҳни ва уқувини чархлаш учун хизмат қилиб келган.